Устав

 «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO»

АЖ Акциядорларнинг

Умумий мажлиси № 28

25.12 2014 йил

Кузатув Кенгаши раиси

Абсаматов Ю.А.

 

«SREDAZSVETMETENERGO»

АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ

УСТАВИ

(янги тахрир)

 

 

 

 

Тошкент ш. 2014й.

 

1-боб ЖАМИЯТНИНГ HOMИ, МАНЗИЛИ

ЖAMИЯТНИНГ ХУҚУҚИЙ МАҚОМИ

1.1 Жамиятнинг тўлиқ фирмали номи:

  • Давлат тилида — «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO» Аksiyadorlik jamiyati;
  • Рус тилида — Акционерное общество «СРЕДАЗЦВЕТМЕТЭНЕРГО»;
  • Инглиз тилида — «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO» Joint-Stock Company;
  • Жамиятнинг қисқартирилган фирмали номи:
  • Давлат тилида — «SREDAZSVETMETENERGO» AJ;
  • Рус тилида — АО «СРЕДАЗЦВЕТМЕТЭНЕРГО»;
  • Инглиз тилида — «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO»

1.2 Жамиятнинг ҳуқуқий ўрнаштирилган ва почтага оид манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, М.Уйгур кўчаси 314. Почтага оид шартли раками 1 Электрон манзил: www.energomet.uz, energomet.uz@mail.ru.

1.3 Бундан буен «Жамият» деб аталувчн «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO» очик Акциядорлик жамияти Узбекистон Республикаси Давлат мулкини бошкариш кумитаси (Давмулкқумита)нинг 1994 йил 19 майдаги № 296 К-ПО сонли «Уртаосиёрангметэнергия» ихтисослаштирилган трести ижарачилар ташкилотини очиқ Акциядорлик жамиягига айлантириш хақидаги буйруғига мувофиқ ва Давмулкққуўмитанинг 1996 йил 17.06 даги № 414-К-ПО сонли «Давмулкқўмита»нинг 1994 йил 19.05даги № 296К-ПО сонли буйруғига ўзгартиришлар киритиш хақидаги» буйруғига биноан тузилган.

1.4 Ушбу янги тахрирдаги Устав қабул қилиниши билан очиқ акциядорлик жамияти «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO» номи ўзгартирилиб «SREDAZSVEТМЕТENЕRGO» акциядорлик жамияти деб юритилади.

1.5 Жамият хуқуқий шахс хисобланиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва ушбу Уставга биноан амалга оширади.

1.6 Жамият ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси худудида ва унинг ташқарисида белгиланган тартибдаги хисоб-китоб рақамига, хорижий валютасига ва рақамларига (счётларига) эга, давлат тилида ўзининг тўлиқ фирмали номи ва ўрнашган жойи кўрсатилган думалоқ мухрига, штампига эга. Мухирда фирма номи бошқа тилда кўрсатилиши мумкин.

1.7 Жамият узининг уз номи курсатилган босма иш когозига, мустакнл аломатига, шунингдек, белгиланган тартибда руйхатдан утказилган товар белгисига ва бошка юзаки бирхиллаштириш — узини танитиш белгиларига эгалик килиш хукукига эга.

1.8 Жамият давлат руйхатига олинган кундан эътиборан хукукий шахс хукукларини эга булади.

2-боб ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ

ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

2.1 Жамият фаолиягининг мақсади — Акциядорлар манфаатини таьминлаш учун фойда олишдан иборатдир.

2.2 Жамиятнинг фаолият сохалари қуйидагилардан иборат:

  • товар ишлаб чиқариш хамда уларни сотиш, корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар ишларини бажариб, уларга хизмат кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш;
  • Саноат корхоналарининг, шу жумладан, Давшахтехназоратга тегишли ташкилотларнинг энергетик, электротехник хамда энергия технологик ускуналарни замонавийлаштириш, таьмирлаш. монтаж килиш, созлаш ва лойихалаш;
  • ўзининг фаолият сохаси бўйича корхоналарнинг, шунингдек, ахолининг ускуна-жихозларига хизмат кўрсатиш;
  • корхоналарга, шу жумладан, давшахтехнадзоратга тегишли ташкилотларга энергетик, электротехник хамда энергия технологик ускуналарни ва уларнинг захира қисмларини тайерлаб бериш;
  • текширув-назорат қисмларини тадқиқ этиш ва тайёрлаб бериш;
  • мулкларни ижарага бериш;
  • жамиятнинг автотранспортида юк ва йуловчиларни ташиш, шу жумладан, халкаро йўналишларда;
  • улгуржи савдо;
  • экспорт-импорт операциялари;
  • тегишли лецензия олгандан сўнг амалга ошириладиган, лицензияланадиган фаолият турлари.

3-боб

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ

3.1 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хамда ушбу Уставда белгиланган тартибда акцияларни қўлга киритган жисмоний ва хуқуқий шахслар, жумладан бошка давлатларнинг фуқаролари жамиятнинг иштирокчилари булишлари мумкин.

3.2 Акциядорлик жамиятининг акцияларига обуна бўлган ёки уларни қўлга киритгандан сўнг, жамиятнинг хар бир иштирокчиси ушбу Уставдан келиб чиққан холда тегишли хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади ва келгусида «Акциядор» деб аталади.

3.3 Акциялар тўлови хисобидаги бадаллардан, хўжалик фаолият и натижасида жамият томонидан ншлаб чиқарилган махсулотлардан, олинган даромадлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасни қонунчилигида йўл қўйилган бошқа асосларда қўлга киритилган мулклардан жамият мулки ташкил этилади.

3.4 Акциядорлар томонидан қўлга киритилган жамият акцияларининг номинал қийматидан жамиятнинг Устав фонди тузилади. Жамият томонидан чиқарилган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил булиши лозим.

3.5 Жамиятнинг Устав жамғармаси унинг кредиторлари манфаатини кафолатлайдиган жамият мулкининг энг кам қийматини аниқлайди.

3.6 Оддий акциялар билан бир қаторда жамият имтиёзли акцияларни хам жойлаштиради, уларнинг умумий қиймати жамият Устав фондининг ун фоизидан ошмаслиги лозим.

Ушбу Уставга кура, Кузатув Кенгаши томонидан тасдиклангач, имтиёзли акциялар Акциядорнинг розилиги (ихтиёри) билан оддий акцияларга алмаштирилиши мумкин.

3.7 Устав жамғармасининг қиймати 580.0000 (Беш юз саксон млн.) сўмни ёки 414 131,89 (Турт юз ўн тўрт минг бир юз ўттиз бир ва саксон тўққиз цент) АҚШ долларини ташкил этади ва номинал қиймати 2900 сўм булган 200 000 (икки юз минг) дона акцияларга тақсимланган. Устав жамғармасига кўра:

3.8 Акциялар ворислик бўйича, ваколатлар қабул қилиб олинадиган хуқуқий шахслар тартибида хамда бошқа асосларда қўлга киритилиши мумкин.

4-боб УСТАВ ЖАМҒАРМАСИНИ ОШИРИШ

ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

а)  Устав жамғармасини кўпайтириш:

4.1 Жамиятнинг Устав жамғармаси акциялар номинал қийматини ошириш хисобига ёки қўшимча акциялар жойлаштирилиши хисобига кўпайтирилиши мумкин.

4.2 Жамиятнинг Устав жамғармасини унинг акциялари номинал қийматини ошириш хисобига кўпайтириш хақидаги қарор жамиятнинг Кузатув Кенгашида қабул қилинади.

4.3 Жамиятнинг Устав жамғармасини қўшимча акциялар жойлаштириш хисобига кўпайтириш хақидаги қарор акционерларнинг умумий мажлисида қабул қилинади.

б)  Устав жамғармасини камайтириш:

4.4 Устав жамғармаси акциялар номинал қийматини камайтириш хисобига ёки унинг умумий сонини қисқартириш хисобига, шу жумладан, акцияларнинг маълум қисми жамият томонидан сотиб олиниб, кейинчалик улар нархини қоплаш йўлида камайтириш мумкин.

4.5 Устав жамғармасини камайтириш ва жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш хақидаги қарор акциядорларнинг умумий мажлисида қабул қилиниб, бунда фондни камайтириш сабаблари кўрсатилади ва камайтирилиш тартиби белгиланиб, бунда акциядорлар манфаатини мухофазалаш шартларига риоя этилади.

5-боб Чиқариладиган акцияларнинг турлари,

уларнинг номинал киймати, хар хил турдаги акцияларнииг узаро муносабати (нисбати).

5.1 Жамият қуйидаги турдаги акцияларни чиқаришни амалга оширади:

  • номи ёзилган, оддий акциялар: 54050.200 сўм миқдорида, номинал қиймати 2 900 сўмдан, сони 188 638 дона;
  • номланган имтиёзли акциялар: 949.800 сўм миқдорида, номинал қиймати 2 900 сўмдан 11 362 дона.

5.2 Акциялар тўловига бадалларни акциядорлар қуйидаги кўринишда амалга оширишлари мумкин:

  • пул маблағларида (сўмда ва чет эл валютасида);
  • мулкнинг турли кўринишларида;
  • қиммат бахо коғозлар шаклида.

5.3 Имтиёзли акцияларнинг умумий киймати Устав фондининг 5,68 % ини ташкил этади.

5.4 Бир акционердаги акциялар сони 35% дан ошмаслиги лозим; ундан юқори харакат монополияга қарши кўмита рухсатига кўра амалга оширилади.

5.5 Тугатилиш қийматининг имтиёзли акциялари 100% размерда номинал бахоси бўйича белгиланади.

 6-боб Даромад (фойда)ни, дивидендларни таксимлаш

 ва зарарларни коплаш тартиби

6.1 Хўжалик фаолият и натижасида жамият томонидан олинган фойда амалдаги қонунчиликка биноан, солиқлар тўлангандан кейин жамият мулкига айлантирилади хамда ушбу Уставга мувофиқ, ундан жамиятнинг фондини тузишга, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун ишлатилади.

6.2 Солиқлардан, мажбурий тўловлардан, Акциядорлар ўртасида тақсимланадиган реинвестициядан кейинги Акциядорлик жамиятн ихтиёрида қоладиган фойданинг маълум қисми дивиденд хисобланади. Жамият эълон килинган акцияларнинг хар бир тури бўйича дивидендлар тўлашга мажбурдир.

6.3 Акциядорлик жамияти умумий мажлисининг қарорига кўра, дивиденд пул маблагларн ёки туловнинг бошка конуний воситаларида туланиши мумкин.

Дивиденд Акциядорлар ўртасида, уларга тегишли акциялар сони ва турларига муносиб тарзда тақсимланади.

6.4 Жамият жойлаштирилган акциялар бўйича хар чоракда, хар ярим йилда еки йилда бир марта дивидендлар тўланиши хақида қарор қабул қилиш (эълон қилиш) хуқуқига эга.

6.5 Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра.

6.6 Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

6.7 Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.

6.8 Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

6.9 Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

6.10 Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

6.11 Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.

6.12 Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.

 7-боб Захира ва бошқа фондларНи тузиш тартиби

7.1 Соф фойда хисобидан жамият томонидан қуйидаги фондлар тузилади:

  • Захира фонди;
  • Акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан белгиланадиган, жамият фаолияти учун зарур булган бошка фондлар (жамгармалар);

7.2 Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

7.3 Захира фонди Устав фондининг 25% микдорида шакллантирилади.

7.4 Жамият захира фондига соф фойданинг 5% миқдорида хар йиллик чегирмалар ажратишни амалга ошириб, захира фонди ушбу Уставнинг 7.3. моддасида белгиланган миқдорга етгунга қадар амалга оширилади.

7.5 Захира фонди тўла ёки қисман сарф этилган холатларда мажбурий чегирмалар ажратиш қайта йўлга қўйилади.

8-боб Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбурИятлари

8.1 Акциядорлар қуйидаги хуқуқларга эга:

  • тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
  • депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли — ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

8.1.1 Жойлаштирилган оддий жамият акцияларининг умумий миқдори 1% дан кам бўлмаган қисмига эгалик қилувчи Акциядор (Акциядорлар) Кузатув Кенгаши аъзосига, ягона ижроия орган ва (бош директор)га даъво билан суд орқали мурожаат этиш хуқуқига эга.

8.1.2 Акциядорлар жамиятнинг ушбу Уставида ва амалдаги қонунчиликда кўрсатилган бошқа хуқуқларга хам эгадирлар.

8.2 Акциядорлар — оддий акция эгалари, қонунчиликда ва жамиятнинг ушбу Уставига биноан ўз ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича Акциядорларнинг умумий мажлисида овоз бериш хуқуқи билан иштирок этиши мумкин; шунингдек, дивидендлар олиш хуқуқига, жамиятнинг тугатилишида эса, жамият мулкининг маълум қисмини олиш хуқуқига эга.

8.3 Акциядорлар — жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари, Акциядорларнинг умумий мажлисида овоз бериш хуқуқига эга эмаслар.

8.4 Жамиятнинг бир турдаги имтиёзли акциялари Акциядорларга- унинг эгаларига бир хил хажмдаги хуқуқлар бериб, оддий Акциядорлар билан бир хил номинал қийматга эга.

8.5 Акциядорлар — имтиёзли акциялар эгалари, жамиятнинг қайта ташкил этилиши ва тугатилиши хақидаги масалалар хал этилишида овоз бериш хуқуқи билан Акциядорларнинг умумий мажлисида иштирок этадилар.

8.6 Акциядорлар-имтиёзли акциялар эгалари Акциядорларнинг умумий мажлисида иштирок этиб, ушбу Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари хал этилишида иштирок этадилар хамда Акциядорларнинг-имтиёзли акция эгаларининг шу жумладан, дивидендлар қийматини белгилаш ёки унинг қийматини ошириш(тугатилиш) ёки кўпайтиришда Акциядорлар хуқуқини чегаралаб қўйишда овоз бериш хуқуқини қўлга киритадилар.

  • Акциядорларнинг мажбуриятлари:
  • ушбу Уставда кўзда тутилганидек, тартиб, миқдор ва усулларда акциялар қийматини тўлаш;
  • ушбу Уставда ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда жамият бошкарувида иштирок этиш;
  • ушбу Уставда кўзда тутилган меъёрларда жамиятнинг бошқарув органлари қарорларига бўйсуниш;
  • жамият фаолияти хақидаги махфий ахборотларни ошкор этмаслик.

9- боб АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ МАЖЛИСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

Акциядорлик жамиятини — Акциядорларнинг умумий мажлиси, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи бошқарадилар.

Акциядорларнинг умумий мажлиси — жамият бошқарувининг Олий органи хисобланади.

Умумий мажлис қарорлари умумий мажлисда иштирок этган акциядорларнинг-овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи Бош Директор, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек  жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Йиллик хисобот мажлисидан ташкари утказиладиган Акциядорларнинг умумий мажлислари иавбатдан ташкари хисобланади. Акциядорларнинг умумий мажлиси мажлиснинг кун тартибига киритилмаган масалалар буйича карорлар кабул килиш хукукига эга эмас.

Акциядорлар умумий мажлисининг утказилиш санаси ва уни утказилиши хакида Акциядорларга хабар бериш тартиби, Акциядорларнинг умумий мажлисини утказишда ахборотлар (материал) руйхати жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан белгиланади.

Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  • жамиятни қайта ташкил этиш;
  • жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
  • жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  • ўз акцияларини сотиб олиш;
  • жамият Бош Директорини сайлаш (тайинлаш);
  • жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
  • Очиқ сотувга қуйилаётган, қиммат-бахо қоғозларнинг акцияларга айирбошлашда акциядорни хуқуқий устунлигини қулланмаслиги туғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • Умумий мажлис регламентини (сузга чиқувчилар вақтини) тасдиқлаш;
  • Акцияларни булиб юбориш ва бирлаштириш;
  • Йирик битимлар тузилиш;
  • Уставда ва қонунчиликда кузда тутилган бошқа масалаларни хал этиш.

9.11. Акциядорлар умумий мажлисининг алохида ваколатларига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи томонидан ёки жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан хал этиш учун утказилиши мумкин эмас.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун авввал етказилади.

Акциядорларнинг умумий мажлиси утказилиши хақидаги хабарда куйидагилар булиши лозим:

  • жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили, акциядорлар умумий мажлисининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи;
  • умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
  • умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
  • Умумий мажлисни ўтказишга тайёрлашдаги Акциядорларга керак бўладиган ахборот (материалларга) жамиятнинг йиллик хисоботи, жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи)нинг ва жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини йиллик текширув натижаларига оид жамият аудиторининг хулосаси, жамиятнинг Кузатув Кенгашига ва жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчи)га номзодлар хақидаги маълумотлар, Уставга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар лойихаси ёки янги тахрирдаги жамият Уставининг лойихаси киради.
  • Жамият овоз берувчи Акциядорнинг умумий миқдори бир фоиздан кам булмаган қисмига эгалик килувчи жамиятнинг Акциядори жамиятнинг молиявий йили тугашидан кейинги 50 кундан кечикмаган муддатда Акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси кун тартибига масалалар киритиш хамда жамиятнинг Кузатув Кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодларни курсатиш хуқуқига эга бўлиб, уларнинг сони бу органларнинг миқдорий қийматидан ошиб кетмаслиги керак.
  • Акциядорлар умумий мажлисининг кун тартибига киритиладиган масала ёзма равишда берилиб, унинг кўтарилиш сабаблари, масалаларни киритувчи Акциядорнинг номи, унга тегишли акцияларнинг сони ва турлари кўрсатилади.
  • Акциядорлар умумий мажлисининг кун тартибига киритиш учун Акциядорлар томонидан киритилган масала, шу билан бир қаторда, Кузатув Кенгашига, тафтиш комиссиясига сайловларга овозга қўйилиши учун кўрсатилган номзодлар рўйхати Акциядорлар умумий мажлиси кун тартибига кирититиши лозим бўлиб, қуйидагилар бундан мустасно:
  • Акциядор томонидан 9. — моддаларда белгиланган муддатларга риоя этилмаган;
  • Акциядор 9.1- моддаларда кузда тутилган миқдордаги жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга эмас;
  • 9.19. -моддаларда кузда тутилган маълумотлар тўлиқ эмас;
  • киритилган таклифлар қонунчилик талабларига жавоб бера олмайди.
  • Акциядорларнинг умумий мажлиси кун тартибига масалани киритишга берилган рад жавоби ёки Кузатув Кенгаши ва жамиятнинг тафтиш комиссиясига сайловлар учун номзодларни рўйхатга киритиш хақидаги таклифга, жамият Кузатув Кенгашининг рад этилган қарори масалани кўтариб чиққан ёки таклифни киритган Акциядор (Акциядорлар)га унинг қабул қилинган кунидан бошлаб уч кундан ошмаган муддатда жўнатилади.
  • Узрли сабабларга кўра Акциядорларнинг умумий мажлисида иштирок этмаган ёки кабул килинган бундай карорга карши овоз берган холатларда, Акциядор Акциядорларнинг умумий мажлиси карорига шикоят килиб, судга мурожаат этиш хукукига эга.
  • Масала Акциядорларнинг умумий мажлиси кун тартибига киритилишига рад жавоби берилганлиги ёки Кузатув Кенгашига сайловлар буйича жамиятнинг тафтиш комиссиясига овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилишига карши жамиятнинг Кузатув Кенгашининг қабул қилган қарори судга берилиб, шикоят этилиши мумкин.
  • Жамиятнинг Кузатув Кенгаши қарори бўйича узининг шахсий ташаббуси билан, тафтиш комиссиясининг, жамият аудиторининг талаблари асосида, шунингдек, талаб этилаётган кунгача жамият овоз берувчи акцияларининг беш фоиздан кам бўлмаган қисмига эгалик қилувчи Акциядор (Акциядорлар)нинг талабига мувофик Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси ўтказилади.
  • Жамият тафтиш комиссиясининг, жамият аудиторининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг беш фоизидан кам бўлмаган қисмига эгалик қилувчи Акциядор (Акциядорлар)нинг талаблари бўйича Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси чақирилиши жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан, Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини ўтказиш хақида талаб этилган кундан сўнг, 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини ўтказилиши хақидаги талабномада мажлиснинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар, киритилаётган таклифнинг сабаблари кўрсатилиши лозим.
  • Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
  • Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
  • Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
  • акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.
    • Жамият Кузатув Кенгашининг Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий мажлисини чакиртириш хакидаги карори ёки курсатилган сабаблар билан унинг чакиртирилишини рад этувчи карор мажлис чакиртирилишини талаб этаетган шахсга талабноманинг кабул килинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай унга жунатилади.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий мажлиси чакиртирилишини рад этиш хакидаги жамият Кузатув Кенгашининг карори шикоят билая судга берилиши мумкин.
  • Ушбу уставнинг белгиланган (9.28. ва 9.30.-моддалар) муддатларида Жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий мажлиси чакиртирилиши хакидаги карор кабул килинмаган булса ёки унинг чакиртирилишига карши карор кабул килинган холатларда, Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий мажлиси чақиртирилишини талаб этаетган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
  • Бу холатларда, Акциядорларнинг Умумий мажлисига тайёргарлик ва унинг утказилиши билан боғлик capф-харажатлар Акциядорлар Умумий мажлисининг қарорига кура, жамиятнинг маблағлари хисобига қопланади.
  • Акциядорлар Умумий мажлисида иштирок этиш учун уларнинг руйхатдан утказилиши якунланаётган вақтгача жамиятнинг таркатилган ва урнаштирилган овоз берувчи акциялари умумий микдорининг эллик фоиздан (50%) ортиғига эгалик қилувчи Акциядорлар (уларнинг вакиллари) руйхатдан утган булсалар (овоз берилиши учун етарли кворум) Акциядорларнинг Умумий мажлиси ваколатли хисобланади
  • Акциядорлар Умумий мажлисини утказилиши учун овозлар етарлича (кворум) булмаса, Акциядорлар Умумий мажлисини утказишнинг янги санаси эълон килинади. Акциядорларнинг янги Умумий мажлиси утказилишида кун тартиби узгартирилишига йул куйилмайди.
  • Утказилмай колингани урнига чакиртирилган Акциядорларнинг янги Умумий мажлиси агар унда иштирок этиш учун руйхатдан утказилиш якунида жамиягнинг урнаштирилган овоз берувчи акцияларининг умумий микдори қирқ фоиздан (40%) кўп булган қисмига эгалик қилувчи Акциядорлар (уларнинг вакиллари) руйхатдан утган булсалар у (мажлис) ваколатли хисобланади.
  • Акциядорларнинг янги умумий мажлиси утказилиши хакидаги хабар ушбу уставнинг 9.16.-моддасида белгиланган шаклда, унинг утказилиш санасидан бошлаб ун кундан кечикмаган муддатда амалга оширилади.
  • Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
  • Акциядорлар умумий мажлисининг баёни икки нусхада, Акциядорлар умумий мажлиси ёпилгандан кейин — 10 кундан кечиктирмай тузилади. Иккала нусха хам умумий мажлисда раислик қилувчи хамда, умумий мажлис котиби томонидан имзоланади.

Акциядорлар умумий мажлиси баёнида куйидагилар курсатилади:

  • Акциядорлар умумий мажлисининг утказилиш санаси ва вакти;
  • жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга булган Акциядорларнинг — овозларнинг умумий сони;
  • мажлисда иштирок этувчи, овозга эга булган Акциядорларнинг сони;
  • мажлис раиси (президиум) ва мажлис котиби, мажлиснинг кун тартиби;
  • Акциядорлар умумий мажлиси баёнида сузга чикувчилар нуткининг асосий матни, овозга куйилган масалалар, овоз бериш натижалари, мажлисда кабул килинган карорлар акс эттирилиши лозим.

10-боб КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

  • Жамиятнинг Кузатув Кенгаши Акциядорлар умумий мажлисининг конунчиликдаги алохида ваколатларига киритилган масалаларни хал этишдан ташкари, жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади.
  • Кузатув Кенгаши туккиз аьзодан ташкил топган, улар бир йил муддатга сайланишади.
  • Акциядорлар Умумий мажлисининг карори буйича Жамиятнинг Кузатув Кенгаши аьзоларига уларнинг уз вазифаларини бажариш даврида мукофот пули туланиши ва (ёки) Кузатув Кенгаши аьзоси вазифаларини бажариш билан боглик булган харажатлар копланиши мумкин. Бундай мукофотланиш хамда харажатларнинг копланиш микдори Акциядорлар умумий мажлисининг карорида белгиланади.
  • Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  • жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • жамият Акциядорларининг йиллик хамда навбатдан ташкари умумий мажлисларини чакиртириш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • ЎРҚ-370 06.05.2014дан 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига ёки жамият уставига кўра қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин: жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш)
  • конунчиликда кузда тутилган холатларда жамият томонидан жойлаштирилган акцияларни, облигация ва бошка кимматбахо когозларни кулга киритиш (сотиб олиш);
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • жамиятнинг Бош Директорини сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • жамият бошқаруви органлари фаолиятининг тартибини белгиловчи хужжатларни тасдиқлаш, умумий мажлис тасдиқлайдиган хужжатлардан ташқари;
  • жамиягнинг даромад ва сарф-харажатлар сметасиин тасдиклаш, унга кушимча ва узгартиришлар киритиш;
  • Бош директор томонидан тайёрланган йиллик бизнес-режа хисоботини хар кварталда тинглаш;
  • жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ва унитар корхоналарини ташкил этиш;
  • жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • Мол-мулкни олиш ва бериб юборишда йирик битимлар тузиш;
  • Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва Акциядорлар ҳуқуқларини химояси” ЎРҚ-370 06.05.2014й. Қонунини 88-боб асосида кўзда тутилган жамият иштирокида манфаотдорлик битимини тузиш;
  • жамиятни бошқа хўжалик жамиятларда битим тузиш асосида қатнашиши;
  • жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • “Акциядорлик жамияти ва Акциядорлар ҳуқуқларини химояси” ЎРҚ-370 06.05.2014й. да Қонунида кўрсатилган Кузатув кенгаши компетенцияига киритилган масалалар ечими;

Жамиятнинг Кузатув Кенгаши ваколатларига киритилган масалаларни жамиятнинг ижроия органига, уларни хал этиш учун утказилиши мумкин эмас.

  • Жамиятнинг Кузатув Кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган микдорда кайта сайланишлари мумкин.
  • Жамиятнинг ягона ижроия органи аьзолари Кузатув Кенгашига сайланишлари мумкин змас.
  • Кузатув Кенгаши таркибига сайланган шахсларга куйидаги мажбуриятлар юклатилади:
  • жамият манфаатлари йулида узларининг лавозим вазифаларини сидкидилдан бажариш;
  • жамятга нисбатан содиклик, холислик, одоб билан муносабатда булиб, иш фаолиятида конун-коидага риоя этиш;
  • жамиятнинг умумий мажлиси карорларини бажариш;
  • конунчиликка хамда, ушбу уставга биноан жавобгарликни уз буйнига олиш.
  • Бу холатларда ва овоз беришда иштирок этмаган ёки кабул килиниши натижасида жамиятга зарар келтирилган карорга карши овоз берган кузатув Кенгаши аьзолари жавобгарликка тортилмайдилар. Агар бир неча шахслар масьул булган холатларда, уларнинг масьулиятлари биргаликда хисобланади.
  • Кузатув Кенгашига йирик акциялар пакетига эга булган Акциядорлар сайланади. Энг куп овоз олган номзодлар Кузатув Кенгаши таркибига сайланган хисобланадилар Кузатув Кенгаши аьзоси АЖ таркибида ёнлашув тарзида ишлаши ман этилади. Акциядор булмаган шахслар хам Кузатув Кенгаши аьзоси булиши мумкин.
  • Кузатув Кенгаши туккиз аъзодан иборат уз таркибидан купчилик овоз билан жамият Кузатув Кенгашининг раисини сайлаб олади.
  • Жамиятнинг Кузатув Кенгаши Кузатув Кенгашидаги аьзолариинг купчилик овози билан уз раисини кайта сайлаб олиш хукукига эга.
  • Кузатув Кенгашининг раиси жамият ишини ташкил этади, кузатув Кенгашининг мажлисини чакиртириб, унда раислик килади, кенгашларда мажлис баёни олиб борилишини ташкил этади, Акциядорларнинг умумий мажлисида раислик килади.
  • Кузатув Кенгаши раисининг йуклигида унинг вазифаларини Кузатув Кенгаши аьзоларидан бири амалга оширади.
  • Жамият Кузатув Кенгашининг мажлислари Кузатув Кенгаши раиси томонидан, унинг шахсий ташаббуси билан, Кузатув Кенгаши аьзосининг, жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки аудиторининг, ижроия органининг, шунингдек, жамиятнинг ушбу уставида белгиланган бошка шахсларнинг талаби буйича чакирилади.

Жамиятнинг Кузатув Кенгаши мажлисларини чакиртириш тартиби Акциядорларнинг умумий мажлисида тасдикланган ва ушбу уставда ва норматив хужжатларда белгиланган.

11- боб ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

11.1  Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик Акциядорларнинг умумий мажлисида бир йилга сайланадиган ягона ижроия орган (бош директор) томонидан амалга оширилади.

11.2 Жамиятнинг ижроия органи ваколатларига Акциядорлар умумий мажлисининг хамда Кузатув Кенгашинннг ваколатларига киритилган масалаларидан ташкари, жамиятнинг кундалик фаолиягига тегишли барча масалалар киритилади.

11.3 Жамиятнинг ижроия органи Акциядорларнинг умумий мажлисида хамда Кузатув Кенгашида кабул килинган карорларни бажаради.

11.4 Ижроия органи рахбари куйидагиларга хакли:

  • жамият номидан ишончномасиз фаолият олиб боришга, шу жумладан, бошка корхоналар ва ташкилотлар билан хамкорлик килиб, жамият манфаатларини химоя килишга,
  • Акциядорлар Умумий мажлисида тасдикланган «Акциядорлик жамиятининг ижроия органи хакида «ги Уставда курсатилган чегараларда мулк ва маблагларни сарф килишга;
  • жамият номидан битим (контракт) ва шартномалар, шунинг ичида мехнат шартномаларини
  • тузишга шу жумладан жамият тасдигидан утган корхона директорлари билан;
  • ишончномалар беришга;
  • Банкларда хисоб ва бошка ракамлар очишга;
  • ходимлар руйхатини тасдиклашга ва уни тулдиришга;
  • жамиятнинг барча ходимлари учун бажарилиши мажбурий булган буйруклар чикаришга хамда, курсатмалар беришга.

11.5. Жамиятнинг ижроия органини ташкил этиш Акциядорлар умумий мажлисининг карори буйича амалга оширилади.

11.6. Жамият ягона ижроия органининг хукук ва мажбуриятлари конунчиликда, конунчиликнинг бошка хужжатларида ва у билан жамият уртасида тузиладиган узаро шартномада белгиланади.

Шартномани жамият номидан Кузатув Кенгашининг раиси имзолайди.

11.7. Жамият билан жамиятнинг ягона ижроия органи уртасидаги алокалар конунчиликда тартибга солиб турилади.

11.8.  Жамиятдаги ягона ижроия органи вазифаларини амалга оширувчи шахснинг бошка ташкилотларнинг бошкарув органларида уринбошлик лавозимларини эгаллашига факат Кузатув Кенгашининг розилиги билан йул куйилади.

11.9.  Жамиятнинг ягона ижроия органи (бош директор) томонидан шартноманинг талаблари бузилган холатларда Акциядорларнинг умумий мажлиси у билан шартномани бекор килиш хукукига эга.

11.10.  Ягона нжроия орган узининг хукуки ва лавозимига тааллукли вазифаларни амалга оширишда жамият манфаатларидан келиб чиккан холда харакат этиши лозим.

11.11.  Ягона ижроия орган конунчиликка биноан жамият олдида жавобгарлик масьулиятига эга.

11.12.  Ижроия орган жорий йил учун Кузатув Кенгаши томонидан тасдикланган жамиятнинг даромад хамда, сарф-харажатлар сметаси доирасида миллий валютада фаолиятни амалга оширади ва зарурий холатларда, тасдикланган смета доирасида маблагларни кайта таксимлайди ва бу хакда Кузатув Кенгашини хабардор этади.

11.13.  Ижроия орган Кузатув Кенгашининг розилиги билан сарф-харажатлар сметасини ошириши мумкин булиб, сарф-харажатлар сметаси Кузатув Кенгашининг розилигисиз оширилган холатларда бу харажатлар учун у жавобгар булади.

12- боб ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

12.1 Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

12.2 Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

12.3 Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг Бош директори, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

12.4 Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

12.5 Миноритар акциодорлар комитети компетенцияси, тартиби ва иш фаолияти миноритар комитет Устави ва қонунчилик асосида юритилади.

13-боб ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

13.1  Жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти текширилишини амалга ошириш учун жамиятнинг ушбу уставига биноан, Акциядорлар ичидан, уч аъзодан иборат тафтиш комиссияси жамиятнинг умумий мажлисида бир йил муддатга сайланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

13.2  Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари конунчиликда хамда, жамиятнинг ушбу уставида белгиланади.

13.3  Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият этиш тартиби Акциядорларнинг умумий мажлисида тасдикланадиган Уставда белгиланади.

13.4  Жамиятнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшириш (тафтиш этиш) тафтиш комиссиясининг ташаббуси билан, Акциядорлар умумий мажлисининг, Кузатув Кенгашининг карорига кура ёки жамият овоз берувчи акцияларининг умумий микдори 5 % дан кам булмаган кисмига эгалик килувчи Акциядор (Акциядорлар)нинг талабларига биноан Йиллик фаолият натижаларига асосаи ёки бошка давр учун амалга оширилади.

13.5  Жамиятнинг тафтиш комиссияси талабига кура, жамиятнинг бошкарув органларидаги мансабдор шахслар молиявий-хужалик фаолият хакидаги маьлумотларни унга беришга мажбурдирлар.

13.6  Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги конунчиликка биноан Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий мажлиси чакиртирилишини талаб этиш хукукига эга.

13.7  Жамият тафтишчиси ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

14-боб ФИЛИАЛЛАРНИ,  ВАКОЛАТХОНАЛАРНИ, ШУЪБА ВА ҚАРАМ ЖАМИЯТЛАРНИ ХАМДА КОРХОНАЛАРНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ ЭТИШ ТАРТИБИ

14.1  Жамият филиаллар тузиш ва ваколатхоналар очиши мумкин. Улар жамият томонидан тузилган мулкларга шериклик килиб, унинг томонидан тасдикланган Уставга мувофик фаолият олиб борадилар.

Филиал ёки ваколатхонанинг рахбари жамият томонидан тасдикланади ва жамият томонидан берилган ишончнома асосида фаолият олиб боради.

Филиал ва ваколатхона фаолияти учун уни тузган жамият жавобгарлик масъулиятига эга. Филиаллар ва ваколатхоналар хакидаги маьлумотлар жамият Уставига киритилади.

14.2  Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

14.3  Асосий жамият айби билан шуъба, қарам корхона келгуси фаолият учун яроқсиз, банкрот холатига тушиб қолган бўлса, шуъба, қарам корхонанинг банкротлилиги асосий жамиятнинг айби билан мажбурий кўрсатмалари асосида содир этилган холатларда, унинг карзлари туланишида асосий жамият маблаг (пул) билан таьминлаш масъулиятини уз зиммасига олади.

Агар асосий жамият узининг харакатлари натижасида шуъба корхонанинг келгуси фаолият учун яроксиз (банкротлилик) холатига тушиб қолишини олдиндан била туриб, ўзининг хуқуқ ва имкониятларидан фойдаланган холда фақат ўзининг мақсадлари йўлида у томондан содир этилган харакатлардагина асосий жамият айбли хисобланади.

14.4  Филиал ёки ваколатхонанииг бошқарилиши жамият томонидан тайинланган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали унинг ишларини идора этиш учун ваколат берилган рахбар томонидан амалга оширилади.

14.5  Филиаллар ва ваколатхоналар хақидаги маьлумотларнинг тузилиши ва уларнинг ўзгартирилиши ушбу Уставда акс эттирилиб, қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан қтказилади.

15-боб ЙИЛЛИК ХИСОБОТЛАРНИ ТЕКШИРИШ ХАМДА УЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ.

15.1 Жамият бухгалтерлик хисобга олиб бориш муолажаларини амалга ошириб, қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий хисоботлар топширишга мажбурдир.

15.2 Жамиятдаги бухгалтерлик хисобининг ахволи ва унинг ишончлилигича, хар йиллик хисоботларни ва бошка молиявий хисоботларни шунингдек, Акциядорларга, кредиторларга хамда, оммавий ахборот, воситаларига бериладиган жамиятнинг фаолияти хақидаги маълумотларни ўз вақтида тегишли органларга топширилиши ташкил этилиши учун қонунчиликка биноан ижроия орган жавобгардир.

15.3 Жамиятнинг йиллик иш натижаларн бўйича Акциядорлар умумий мажлиси хисоботидаги, бухгалтерлик балансидаги фойда ва зарарлар хисоботидаги маьлумотларнинг ишончлилиги жамиятнинг тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланган булиши лозим.

15.4 Кўрсатилган хужжатлар чоп этилишидан олдин, йиллик молиявий хисоботларни хар йиллик текширувдан ўтказиш ва уларни тасдиқлатиш учун жамият ва унинг акциядорлари билан мулкий манфаатлари бўлмаган аудиторни жалб қилади.

15.5 Жамиятнинг йиллик хисоботи Акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси утказилиш санасидан 30 кундан кечиктирилмаган муддат мобайнида кузатув Кузатув Кенгаши томонидан олдиндан тасдиқлатиб олиниши лозим.

15.6 Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш солиқ, хамда молиявий органлар ва бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек зарурий холатларда аудиторлик хизматлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

16-боб КЕЛИШМОВЧИЛИК МАСАЛАЛИРИНИ ХАЛ ЭТИШ.

16.1. Акциядорлар ўртасидаги жамият ишларига оид хар қандай тортишувлар, бахслашувчи томонларнинг розилиги бўйича Кузатув Кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан хал этилади.

Келишмовчилик масалалари бўйича жамиятнинг хуқуқий ва жисмоний шахслар билан ўзаро мунозаралари тегишли  ёки бунга ваколатлари бўлган органларда кўриб чиқилади.

17-боб ЖАМИЯТНИНГ ТУГАТИЛИШИ ВА ҚАТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ.

17.1. Жамият қуйидаги холатларда тугатилиши мумкин:

  • Акциядорлар умумий мажлисининг қарори бўйича.
  • Суд қарори билан.

Бу холатларда умумий мажлис томонидан жамият тугатувчиси (тугатиш комиссияси) тайинланади ва унга жамиятнинг бошқариш ваколатлари ўтади. Тугатувчи жамият номидан судга қатнашади.

17.2. Жамиятнинг тугатилиши хақида қабул қилинган қарорни тугатувчи (тугатиш комиссияси) матбуот органларида жамият тугатилиши хамда, унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати хақидаги хабарларни эълон қилади. Бу муддат тугатилиш хақидаги хабар эълон қилинган вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.

17.3. Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

17.4. Жамият тугатилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган вақтда кредиторлик қарзлари бўлмаса, унинг мол-мулки Ўзбекистан Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги» қонунининг 100-моддасида белгиланган тартибда тақсимланади.

17.5. Кредитлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин, тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган жамият мол-мулкининг таркиби кредиторлар қўйган талаблар-рўйхати шунингдек уларни вараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

17.6. Оралиқ тугатиш баланси тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

17.7. Агар жамият ихтиёридаги пул маблағлари кредитларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси жамият мол-мулкин  очиқ савдо орқали қонунда белгиланган тартибда суд қарорларини ижро этилишини таъминлайди.

17.8. Ўзбекистан Республикаси фуқаролик кодексининг 56 моддасига биноан, тугатилаётган жамиятнинг кредиторларига пул маблағларини йўллаш (тўлаш) белгиланган тартибда навбати билан оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб тўланади.

17.9. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, тугатиш баланси тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

17.10. Ўзбекистан Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги» қонунининг 100-моддасида белгиланган тартибда қарздорларнинг талабларини қаноатлантиришдан кейин қолган жамиятнинг мол-мулки тақсимланади.

17.11. Жамиятни тугатиш, шунингдек жамият фаолиятини тугатилган деб хисоблаш, шу турдаги юридик шахсларни давлат рўйхатига олишнинг ягона реестрига киритилгандан кейингина хисобланади.

17.12. Акционерларнинг умумий мажлиси қарорига биноан, жамиятни қайта ташкил этиш, қўшилиш, бирлашиш, бўлиниш ва ажралиб чиқиш мумкин. Қўшилиш, бирлашиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва қайта ташкил этилишлар қонун билан белгилаб қўйилган холларда ваколатли давлат идораларининг (органлари) розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

17.13. Жамиятнинг қўшилиш формасида қайта ташкил этилиш холларидан ташқари, янгидан ташкил этилган юридик шахсларни рўйхатга олиш давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб, қайта ташкил этилган хисобланади.